Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҲУНАЙН ҒАЗОТИ


Ҳавозин қабиласи мусулмонларнинг Маккани фатҳ қилганларини билгач, мусулмонларнинг ҳужум қилиб қолишидан ва диёрларига бостириб келишидан қўрқувга тушишди. Шу сабабли Молик ибн Авф Насрий Ҳавозин ва Сақиф қабилаларини жамлаб, уларни Водий Автос деган жойга олиб борди. Мусулмонларга бу хабар Маккани фатҳ қилишганидан ўн беш кун кейин етиб борди. Улар Ҳавозин ва Сақиф билан учрашувга тайёрлана бошладилар. Лекин Молик Водий Автосда турмади, балки одамларни Водийнинг тор жойи ва Ҳунайн адирларига боришга буюрди. Шу ерда уларни пухта тартибга солди ва мусулмонлар водийга тушган пайтда бир тан, бир жон бўлиб ҳужум қилишга буюрди. Шундай қилинса мусулмонларнинг сафлари бузилиб, бир-бирлари билан аралашиб кетиб, ўзларини-ўзлари қилич билан чопишади, деди. Мана шу режани пухта қилиб, мусулмонларнинг келишини кута бошлади. Бир неча кун ўтгач, мусулмонларнинг қўшини келди. Расулуллоҳ Макка ғазотига келган ўн минг аскарга Қурайшдан янги мусулмон бўлганлардан икки мингини қўшиб йўлга тушдилар. Жангга отланган бу қўшин кечки пайт Ҳунайнга етиб борди. Шу ерда тонг отишига озгина вақт қолгунча туришди. Кечанинг мана шу охирги қисмида қўшин ҳаракатга келди. Расулуллоҳ с.а.в. оқ хачирларгиа миниб қўшин охирида бордилар. Мусулмонлар Водийга тушиб кела бошлашди. Душман қабилалар бирдан ҳужум қилиб қолишганини улар сезмай қолишди. Бу шундай бўлган эди: Молик ибн Авф одамларига мусулмонларга ҳужум қилишни буюрди. Улар мусулмонларга бир тан бўлиб ҳужум қилиб уларни бир-бирларига аралаштириб юборди. Мусулмонлар тонг қоронғусида хотиржам кетишаётган бир пайтда устиларига ҳар томондан ўқлар ёғилиб қолди. Кутилмаганда рўй берган бу ҳолдан мусулмонлар даҳшатга тушди. Қалбларини қўрқув эгаллаган бир ҳолатда ҳеч нарсага қарамасдан тартибсиз орқага қочишди. Улар қўшин охирида келаётган Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларидан тўхтамасдан ва секинламасдан ўтиб кетар эди. Майдонда фақат Расулуллоҳ с.а.в., Аббос ва бир неча саҳобалардан бошқа ҳеч ким қолмади. Аммо қолган аскарлар ҳеч нарсага қарамасдан қочди. Расулуллоҳ с.а.в.ни муҳожирлар, ансорлар ва ўз хонадонларидан озчилик жамоат ҳимоя қилиб ўраб олган эди. Расулуллоҳ с.а.в. қочиб кетаётган одамларни чақира бошладилар: «Қаёққа, эй одамлар?», лекин одамлар қўрқувнинг даҳшати ва ўлим хавфидан бу чақириқни эшитадиган ва Расулуллоҳ с.а.в.га қайрилиб қарайдиган аҳволда эмас эди. Чунки Ҳавозин ва Сақиф аскарлари қочиб кетаётган мусулмонларни қувиб, етиб олганларига найза санчиб, ўқ билан отиб келишаётган эди. Шунинг учун улар Расулуллоҳ с.а.в.нинг чақириқларини эшитишмади ҳам, унга жавоб ҳам беришмади.

 

80-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203